"ЮТэйр" авиакомпанияси Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпишни режалаштирмоқда

Авиакомпания ваколатхонаси 2012 йилда очилганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 фев — Sputnik. "ЮТэйр" авиакомпанияси Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпишни режалаштирмоқда, деб хабар берди РИА Новости авиаташувчининг матбуот хизматига асосланиб.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари” бизнес-авиация хизматларини таклиф этмоқда

Компания кузатув кенгашининг ушбу масала бўйича йиғилиши 2 мартда бўлиб ўтади.

Авиакомпания ваколатхонаси 2012 йилда очилганди. "ЮТэйр" Москвадан Тошкент ва Бухорога қатновларни амалга оширади.

Компания бу борада ҳозирча изоҳ бермаган.

"ЮТэйр" авиакомпанияси самолёт ва вертолётлар сервиси, авиаташув хизматини кўрсатиш, авиация ходимларини тайёрлаш билан шуғулланувчи компанияларни ўз ичига олган "ЮТэйр" (UTair) гуруҳи таркибига киради.