Ўзбекистонда доллар курси пасайди

Марказий банк 27 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Марказий банк 27 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистон валюта курси: евро ўз қийматини тиклади

Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан —11,09 сўмга тушди ва 8171,64 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 97,94 сўмга тушиб, 10060,92 сўмга етди.

Россия рубли эса 79 тийинга қимматлаб, 145,89 сўмни ташкил этди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.