Мирзиёев ва Раҳмон учрашув санаси маълум бўлди

Фарғона шаҳрида 24 февраль куни Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари Тожикистонга ташрифини амалга оширади, деб хабар қилди маҳаллий ОАВлар.

Ўзбекистон ва Тожикистон Фарғонада Давлат чегарасини муҳокама қилишди

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон учрашувидан энг долзарб воқеа Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза режими бекор қилинишидир.

2017 йилнинг ноябрида Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича, хусусан, виза режимини бекор қилиш бўйича келишиб олинганди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона шаҳрида 24 февраль куни Ўзбекистон-Тожикистон ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтганди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасинининг айрим участкалар бўйлаб ўтадиган чизиғи лойиҳаси кўриб чиқилди. Шунингдек, қисқа муддат ичида Давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнида сезиларли муваффақиятга эришилгани қайд этилди.

Ундан ташқари, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар, битимлар ва шартномаларни тайёрлаш ҳамда тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ҳукумат аъзолари, вазирликлар, идоралар ва етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарлари иштирок этган комиссияга Ўзбекистон томонидан бош вазир А.Арипов, Тожикистон томонидан эса Қ.Расулзода раҳбарлик қилишди.