Ҳиндистонлик супер юлдуз Шридеви юрак ҳуружидан вафот этди

Актрисанинг вафоти муносабати билан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳамда президенти Рам Натх Ковиндлар чуқур ҳамдардлик билдиришган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ҳиндистонлик киноактриса Шридеви (ҳақиқий исми Шри Амма Янгер Айяпан) шанба куни кечқурун Дубайда юрак ҳуружидан оламдан ўтди. Бу ҳақда якшанба куни NDTV телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, актриса жиянининг тўйида иштирок этиш учун Дубайга келган бўлган.

Шридеви ўзбекистонлик ҳинд кинолари мухлислари орасида жуда машҳур эди. Актриса ўз фаолияти давомида 270та кинокартинада суратга тушган.

Актрисанинг бевақт ўлими муносабати билан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳамда президенти Рам Натх Ковиндлар чуқур ҳамдардлик билдиришган.