Ўзбекистон Бош прокуратурасида янги тайинлов амалга оширилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига бошлиқ тайинланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратурасида навбатдаги тайинлов амалга оширилди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига бошлиқ тайинланди.

Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Акмалхўжа Мавлонов ушбу лавозимни эгаллади.

Акмалхўжа Мавлонов бунга қадар Хоразм вилояти прокурори сифатида фаолият кўрсатган.