Чимёнда кўчки хавфи эълон қилинди

Авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг "тезкор рақам"ига рақамига мурожаат этиш сўралмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. "Чимён" ҳудудида 25 феврал соат 8:00 дан 26 феврал соат 8:00 гача кўчки хавфи эълон қилинди.

"Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва "Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд" белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз", — дейилади ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабарида.

Авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "тезкор рақам"ига рақамига мурожаат этиш сўралмоқда.