Бош прокурорга янги ўринбосарлар тайинланди

Эркабай Таджиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Бош прокурорнинг янги ўринбосарларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади, деб хабар қилди республика ҳукумати портали

Бош прокурор лавозимига президент маслаҳатчиси тайинланди

Жумладан, Эркабай Аминович Таджиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муроджон Азимов Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилганди.