"Навбаҳор" ва "Бунёдкор" клублари 500 млн сўмдан жаримага тортилди

Агар бундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, бундан-да қатъий жазолар қўлланилиши белгилаб қўйилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. "Навбаҳор-Лочинлари" ҳамда "Бунёдкор" футбол клубларининг ҳар бирига 500 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайтида хабар қилинмоқда.

"Шўртан" клуби жаримага тортилди ва заявка ҳужжатларини расмийлаштириш вақтинча тақиқланди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарори асосида "Навбаҳор-Лочинлари" футбол клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йил муддатга, "Бунёдкор" футбол клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев эса бутунлай футболдан четлатилганди. Аммо шунга қарамай номлари юқорида тилга олинган футболчилар ўз клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб юргани маълум бўлган.

"Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарорларини бузганлиги учун Ижроқўм Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли Қарорига кўра "Навбаҳор-Лочинлари" ҳамда "Бунёдкор" футбол клубларининг ҳар бирига 500 миллион сўм миқдорида жарима солинди", — дейилади хабарда.

Билдирилишича, агар бундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, бундан-да қатъий жазолар қўлланилиши белгилаб қўйилган.