Ўзбекистон жанубида ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

"Ласетти" русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ариққа тушиб кетган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида йўл-транспорт ҳодисасида 4 йўловчи ҳалок бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот-хизмати.

Каттақўрғон пахта тозалаш заводидаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Хабарга кўра, ҳодиса 20 феврал куни "Бишкек-Душанбе-Термиз" М-41 йўлининг 1553-километрида содир бўлган.

Сурхондарё вилоятининг  фуқаро Т.Шаматов ўзининг "Ласетти" русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган. Натижада автомашина ҳайдовчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Унинг йўловчилари З.Мардонова, Д.Жўраев, М.Абдухайирова ҳамда Т.Эшмирзаевалар воқеа жойида ҳалок бўлишган.