Фақат Польша аҳолиси Россияни Европанинг бир қисми деб ҳисоблайди

Франция аҳолисининг 65%, британияликларнинг 52% ва германияликларнинг 46% Россияни Европа мамлакати эмас деб ҳисоблайди.
Sputnik

ТАШКЕНТ, 21 фев — Sputnik.Россия Европанинг бир бўлагими?  деган саволга Ғарбий Европа мамлакатлари аҳолисининг аксарияти “йўқ” — деб жавоб берди, Sputnik.Мнения сўровига асосан.

Хусусан, францияликларнинг 65%, британияликларнинг  52% ва германияликларнинг 46% Россияни Европа мамлакати эмас деб ҳисоблар экан. Фақат Шарқий Европада жойлашган Польша аҳолисининг 77% Россияни Европанинг бир қисми деб ҳисоблар экан.

Россияни Европанинг бир қисми деб ҳисоблайдиганлар орасида ёши 35дан ошган олий маълумотли кишилар кўпроқ учрайди.

Сўров Ifopкомпанияси томонидан 2017 йилнинг 20 —27 сентябрида ўткзаилган эди. Унда 18 ёшдан катта бўлган 3228 нафар киши иштирок этган. Сўралганлар  мамлакат аҳолисини ёши, турар жойи ва жинси бўйича тақдим этади. Максимал хатолик эҳтимоли – 3,1%, ишончлилик эҳтимоли – 95 %.

Sputnik.Мнения — жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлади. "Sputnik. Мнения" сўровлар ўтказиш бўйича дунёда етакчи бўлган Populus, IFop ва Forsa компаниялари билан ҳамкорлик қилади. "Sputnik. Мнения" доимий равишда АҚШ ва Европа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.