ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Покистонлик трансгендер-йигитлар волонтер сифатида Саудия Арабистонига йўл олишмоқда. Руҳшунос Александр Фёдорович Спутник радиоси эфирида ушбу янгиликга изоҳ берди.
Хабарга кўра, 150дан ортиқ кишидан ташкил топган волонтёрлар гуруҳидан камида икки ёки уч нафар трансгендер ҳам ўрин олади.
"Лекин айнан шарқ маданияти ҳамиша трансгендерлик ташувчиси бўлган. Андрогинлар жамиятда маълум бир мавқега эга бўлишган, шаманлар даражасидаги имтиёзлардан фойдаланишган", — деди руҳшунос.
Синд Атиф провинциясида бойскаут ҳаракати комиссари Амин Ҳусейн изоҳига кўра, улар биринчи саралаш босқичидан: жисмоний тайёргарлик ва тест жараёнидан ўтишади. Шундан сўнг, яъни мазкур босқичдан ўтган ёш йигитлар сўнгги тасдиқдан ўтиш учун Диний масалалар ва конфессиялараро уйғунлик вазирлигига юборилади.
Айни вақтда Синд провинциясининг 40 нафарга яқин трансгендерлари Покистон бойскаутлари ассоциациацияси таркибига киритилган. Ўтган йилнинг июнь ойида Покистон жинси кўрсатиладиган жойда "Х" белгиси қўйилган транссексуаллар ҳаракати фаолига чет элга чиқиш паспортини берган эди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ покистонлик руҳонийлар трансгендерлар билан никоҳга рухсат берадиган фатвони эълон қилишган эди. Трансгендерлик — бу бир жинсда туғилган шахснинг кейинчалик ўзини бошқа бир жинс вакили сифатида ҳис қилишидир.