Ўзбекистонлик 10 ёшли яккакурашчи қозоғистонлик ҳамёшини жангга таклиф қилди

Бироз олдин қозоғистонлик Абай Тажибай исмли кикбоксчи Рамзан Қодировнинг ўғилларини жангга таклиф қилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik.Ўзбекистонлик тай-боксчи Хумоюн Хакимжонов қозоғистонлик ҳамёшини жангга таклиф қилди. Бу ҳақида Хумоюн иштирокида ёзиб олинган видеолавҳа Instagramда тарқалди.

Видеолавҳада ўзбекистонлик ёш спортчи қозиғистонлик Абай Тажибайни жангга таклиф қилиб, унинг устидан ғалаба қозонишига ишонч билдирган.

Бироз олдин, кикбоксинг бўйича Остона чемпиони 10 ёшли Абай Тажибай Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғилларидан ММА профессионал белбоғини ютиб олиши мумкинлигини айтиб, уларни жангга таклиф қилган эди.

Шундан сўнг Қодировнинг ўғиллари Абайга қуйидаги жавобни йўллаган эди:

“Абай, биз сенинг қандай жангчи эканлигингни билмаймиз, лекин сен шуғулланаётган фитнес-клуб менеджери уста экан – у сизларни клубни яхши реклама қилди. Сен ҳақиқий эркаксан, шундай бўлиб қолавер. Насиб қилса октагонда учрашамиз, ҳаётда эса ака-ука бўламиз. Бизнинг республикага кел, биз дўстларга доим хурсандмиз”, — деди Аҳмад Қодиров.

Адам Қодиров эса қозоғистонлик болакайни бирга машғулот ўтказишга таклиф қилди.

“Абай сен Қозоғистонлик бўлсанг ҳам бизнинг чиқишларимизни кузатиб бораётганингдан хурсандмиз. Қозоғистонликлар бизга доимо ака-ука бўлишган. Сени таклифинг борасида эса, биринчидан биз турли вазн тоифасидамиз, иккинчидан, сен аралаш яккакураш бўйича борорта ҳам жанг ўтказмагансан. Бизнинг клубга кел. Машғулот ва спарринг ўтказамиз. Дўст бўламиз”, — деди Адам Қодиров.