ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Миллионлаб мусулмонлар шариат қоидалари асосида иш юритадиган давлатни ташкил этиш мумкин, деган утопияга ишонишади, деб таъкидлади Sputnik Тожикистон радиоси эфирида исломшунос-сиёсатчи Алексей Малашенко.
20 Феврал 2018, 15:12
"Ислом давлатини ташкил этиш — бунинг барчаси утопия, коммунизм, социализм сингари гўзал бир утопия", — деб қайд этди сиёсатшунос.
"Аммо юз миллионлаб мусулмонлар бу ғояга ишонишади ва бу билан ҳисоблашиш зарур", — деб таъкидлади у.
Эксперт, шунингдек, мусулмон аҳолининг 40%дан 60%гача миқдори шариат — ижтимоий тенглик, қашшоқларга ёрдам ва адолатли ҳукумат тарафдори эканлигини қўшимча қилди ва бунинг ҳеч ёмон томони йўқлигини таъкидлади.