Тошкентда Expo-Russia Uzbekistan халқаро саноат кўргазмаси ўтказилади

Кўргазма доирасида Тошкент бизнес форуми, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка бағишланган анжуман ҳамда В2В шаклидаги мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкентда "Expo-Russia Uzbekistan 2018" биринчи халқаро саноат кўргазмаси ва Тошкент бизнес форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда кўргазма ташкилотчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилинмоқда.

Made in Uzbekistan: Экспортни қўллаб-қувватлаш кўргазмасида 10,5 млн долларлик шартномалар имзоланди

Кўргазмада энергетика ва энергия тежаш технологиялари, қишлоқ хўжалиги, транспорт, нефть-кмиё ва кимё саноати, ёғочни қайта ишлаш, телекоммуникация ва алоқа, машинасозлик, металлургия, қурилиш, юқори технологиялар ва инновациялар, таълим, банк соҳасидаги ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи компаниялар иштирок этиши режалаштирилган.

Кўргазма доирасида Тошкент бизнес форуми, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка бағишланган анжуман ҳамда В2В шаклидаги мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилади.