ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik.Бухоро осмонида илк бор ҳаво шари учирилди, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, бу янги лойиҳа туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ҳамда бир қатор тижорат банклар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Бу лойиҳа доирасида яна қўшимча 4 дона ҳаво шарларини сотиб олиш назарда тутилган. Улар Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳларни жалб қилиш учун фойдаланилади.
Айни пайтда осмонга кўтарилган аэростат шаҳарга ташриф буюрган сайёҳларга оддий ер сатҳидан 100 метр баландликда кўринадиган қадимги Бухоро гўзаллигини томоша қилиш имкониятини беради.
Баландликдан ажойиб кадрларни тасвирга олиш имконияти бор.