Ахмедхаджаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири бўлди

Бу ҳақида Ўзбекистон президентинг қарорида айтиб ўтилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди, дейилган Ўзбекистон Ҳукумати хабарида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5351 сонли фармонига мувофиқ Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат кўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келган Шерматов Шерзод Хотамович - бошқа ишга ўтиши муносабати лавозимидан озод этилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5350-сон фармонида айтиб ўтилган.