Ўзбекистон валюта курси: евро ўз қийматини тиклади

Ўтган ҳафтада евро ўзбек сўмига нисбатан 139,12 сўмга арзонлашиб, 10057,73 сўмни ташкил қилганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 20 февралдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир йил ичида 2 миллиард долларга кўпайди

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 5,6 сўмга арзонлашди ва 8182,73 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси эса 101,13 сўмга кўтарилиб, 10158,86 сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, Россия рубли 4,14 сўмга кўтарилиб, 145,10 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.