ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Алишер Усмонов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди, деб хабар қилди "Хабар" уз ахборот-таҳлилий портали ўз манбасига таянган ҳолда.
"Ўзбекистон Президентининг Наманган вилоятидаги халқ қабулхонаси раиси Алишер Усмонов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди", — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Алишер Усмонов 1964 йилда туғилган бўлиб, Косонсой туман судининг раиси, Мингбулоқ тумани прокурори ва бошқа лавозимларда фаолият юритган.
2017 йил ноябрь ойида Президентнинг Наманган вилоятидаги халқ қабулхонаси раиси лавозимига тайинланган.