Ўзбекистон ЕИнинг наркотикларга қарши дастурини қабул қилиш арафасида

Европа Иттифоқи наркотикларга қарши кураш дастурининг олтинчи босқичини яна 18 ойга узайтириб, унинг иштирокчиларига 1,5 миллион евро ажратишни режалаштирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ҳукумати ЕИнинг Ўрта Осиёда наркотиклар тарқ алишига қарши дастурини ҳозирча қабул қабул қилмади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Европа Иттифоқи наркотикларга қарши кураш дастурининг олтинчи босқичини яна 18 ойга узайтириб, унинг иштирокчиларига 1,5 миллион евро ажратишни режалаштирган. Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ушбу дастурни аллақачон қўллаб-қувватлашган. Ўзбекистон ва Тожикистон эса уни ҳозирча қабул қилгани йўқ.

“Биз ушбу дастурнининг навбатдаги босқичини қўллаб-қувватлаш борасида ўз фикрларимизни Ўзбекистон Ҳукуматига етказдик. Дастур билан ҳеч қандай келишмовчиликларимиз йўқ, чунки биз унда 2002 йилдан бери иштирок этиб келмоқдамиз. Энди фақат айрим масалалар қолган холос”, — деди ВазирларМаҳкамасиҳузуридагиНаркотикмоддаларниназоратқилишмиллий ахборот-таҳлил маркази етакчи эксперти Саодат Джуманова.  

Европа Иттифоқининг наркотикларга қарши дастурининг олтинчи босқичи доирасида бўлган доирасида Тошкент ва Бухоро наркотик диспансерлари учун қиймати 24 минг евро бўлган гематологик таҳлил ускуналари сотиб олинган эди. Шунингдек, ўқитувчилар, ота-оналар, мактаб ўқувчилари  учун махсус тренинглар ўтказилган эди.

Ўзбекистонда ўтган йили 3,54 тоннадан ортиқ наркотик мусодара қилинди

Ажратилган маблағларни тақсимлаш масаласида, суҳбатдош айтишига қараганда, асосан мамлакатдаги иқтисодий вазиятга боғлиқ.

“Дастурда кўзда тутилган  ўқув жараёнлари учун маблағлар барча иштирокчилар орасида тенг бўлинади. Моддий-техник таъминот масалаларида эса ЕИ мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига қарайди. Ҳозиргача Ўзбекистонга  асбоб-ускуна сотиб олиш учун 50 минг евро ажратилган. Кейинги басқич доирасида яна шунча ёки ундан ҳам кўпроқ ажратилиши мумкин”, — деди Джуманова.

Эслатиб ўтамиз, ЕИ наркотикларга қарши кураш дастурининг асосий мақсади, Марказий Осиё мамлакатларнинг наркотикларга қарши кураш потенциалини мустаҳкамлашдир. Ушбу кўмак, маслаҳат бериш, техник ёрдам кўрсатиш, наркотикларга боғлдиқ вазиятни мониторинг қилиш, беморларни наркотик тобелигидан даволаш  ва бошқалардан иборатдир.