Доғистонда Масленица байрамида номаълум шахс одамларни ўққа тутди

Ҳужум оқибатида 4 киши қурбон бўлди 5 киши жароҳатланди. Ўқ узган шахс йўқ қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Бугун Доғистоннинг Кизляр шаҳрида Масленица байрамини нишонлаш вақтида номаълум шахс одамларни ўққа тутди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Номаълум шахс одамларга қарата ўт очди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши вафот этди, 5 киши яраланди. Ҳужум қилган шахс йўқ қилинди”, — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, қурбонларнинг барчаси черковда Масленица байрами муносабати билан ибодатдан қайтаётган фуқаролар бўлган. Улар орасида ҳарбийлар бўлмаган.