Эронда самолёт ҳалокатида 66 киши қурбон бўлди

ATR-72 русумли самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзолари бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Эроннинг Исфаҳон вилояти Семиром шаҳри яқинида йўловчи самолёт ҳалокатга учради, деб хабар қилмоқда IRNA.

Эрталаб соат 08:55да Aseman Airlines компаниясига тегишл бўлган самолёт Теҳрондан – Ясуж шаҳрига йўл олган. Парвоз бошланганидан 50 дақиқа ўтиб, Исфаҳон вилояти Семиром шаҳри яқинида самолёт радарлардан йўқолиб қолган.

“ATR-72 русумли самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзолари бўлган. Йўловчилар орасида бир нафар ёш бола бўлган. Афсуски, уларнинг барчаси қурбон бўлди” – дейилган хабарда.

Эрон президенти Хасан Рухони Эрон йўл ва шаҳарлар ривожланиш вазири Аббоса Ахундига ушбу ҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус қўмита ташкил қилишни топширди.