Марказий банк раиси ўринбосари лавозимини тарк этди

Марказий банкнинг молиявий мониторинг, кадрлар билан ишлаш ва хавфсизлик бўлимлари фаолиятини 21 йил давомида бошқариб келган раҳбар лавозимидан кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида 1997 йилдан буён ишлаб келаётган  Алишер Акмалов ўз лавозимини тарк этди, Uznews.uz хабарига асосан.

“Марказий банкда Акмалов Кредит ташкилотларида молиявий мониторинг, Кадрлар билан ишлаш, Хавфсизлик ва ахборот ҳимояси департаментлари ҳамда Биринчи бўлим фаолиятини бошқариб келган”, — дейилган хабарда.    

Шунингдек Алишер Акмалов Ўзбекистон президенти ҳухуридаги Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси ва бошқа олий ўқув масканлари билан ҳамкорлик масалаларини бошқариб келган.  

Эслатиб ўтамиз, Алишер Акмалов 2017 йилдан буён Ўзбекистон Дзюдо федерациясини ҳам бошқариб келган.