Ўзбекистон ИИВ тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ИИБларида янги тайинловлар амалга оширилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди Uznews.uz "Постда" газетасига таяниб.

Мирзиёев қарори билан ИИВ тизимига янги лавозимлар киритилди

Подполковник Бобомуродов Иброҳим Жўраевич ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Подполковник Аҳмедов Шароф Абдуллаевич Жиззах вилояти ИИБ қўриқлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Бундан ташқари, подполковник Камолов Қаҳрамон Ахматович Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.