ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Осиё футбол конфедерацияси Тошкентнинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Икром Алибоевнинг голини ОФК чемпионлар лигасининг биринчи турида киритилган энг чиройли гол деб эълон қилди.
ОФК расмий сайтида ўтказилган сўровномада Икром Алибоевнинг "Ал-Ваҳда" дарвозасига киритган голи учун сўровнома қатнашчиларининг 49%и овоз берган.
"Ал-Жазира" футболчиси Аҳмад ал-Ҳошимийнинг голи 47%, "Чонбук Моторс" футболчиси Ли Донг Гукнинг голи 3% овоз тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" биринчи турда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Алибоев 53-дақиқада майдон марказидан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 87-дақиқада дублга эришиб жамоаси ғалабасига ҳисса қўшганди.