Бухорода "учар" дарвиш пайдо бўлди

Бу туристлар учун қизиқ аттракцион бўлиб, туристларни янада кўпроқ жалб этишга хизмат қилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 фев – Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳавода муаллақ турувчи дарвиш пайдо бўлди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу туристлар учун қизиқ аттракцион бўлиб, туристларни янада кўпроқ жалб этишга хизмат қилади.

В Бухаре появился "левитирующий" дервиш

Келгусида бундай шоу-лойиҳалар бошқа туристик шаҳарларда ҳам йўлга қўйилади. Улар нафақат дарвишлар, балки миллий муҳитни ифодаловчи масхарабозлар, сарбонлар, машҳур эртак қаҳрамонлари, масалан Хўжа Насриддин образи бўлиши мумкин.

Қўмитанинг билдиришича, ушбу ғоя Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан Европадаги туристик марказлардан бирини кузатиш жараёнида туғилган бўлиб, маҳаллий муҳитни ҳисобга олган ҳолда жорий этилди.