Чимёнда бўрон огоҳлантируви эълон қилинди

Фуқаролардан эҳтиёт чоралари кўрилиши сўралган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда бўрон огоҳлантирувини эълон қилди.

"ЧИМЁН" ҳудудида 2018 йилнинг 16 феврал соат 08:00 дан 17 феврал соат 08:00 гача КЎЧКИ ХАВФИ эълон қилинди.

Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам" рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз", — дейилади ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Марказининг хабарида.