Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 5 поғонага юқорилади

Ўзбекистон термаси 453 очко тўплаб Осиёда Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Хитойдан кейин 7-ўринда бормоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Рейтингда Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойдагига нисбатан 5 поғона юқорилаб, 72-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон термаси 453 очко тўплаб Осиёда Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Хитойдан кейин 7-ўринда бормоқда.

​ФИФА рейтингининг биринчи поғонасидан Германия жой олган. Кейинги ўринларда Бразилия ва Португалия жойлашган.

Кучли бешликдан шунингдек, Аргентина ва Бельгия ўрин олган.