ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Европа ва Осиё мамлакатлари стратегик шериклик истиқболлари тўғрисида гапирар экан, Россия Фанлар академияси Е.М Примаков номидаги жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институтида собиқ иттифоқ тадқиқотлари сектори мудираси Елена Кузьмина Ўзбекистон "Катта Евроосиё" лойиҳасида фаол позицияни эгаллайди, дея ишонч билдирди.
Кузьминага кўра, айни вақтда "Катта Евроосиё" муносабатлари тизими шаклланмоқда. Унинг айтишича, ушбу ном остида Россия ва Хитой, Марказий Осиё ва ХХР ўртасида йўлга қўйиладиган ўзаро муносабатлар, шунингдек, бундаги ЕОИИ роли тушунилади.
"Ўзбекистон нафақат сиёсий, балки иқтисодий томондан ҳам очила бошлади. Хитой ва Россия билан товар айрибошлаш миқдори кўпайди, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий ечимлар қабул қилинди", — деб таъкидлади эксперт.
Кузьминага кўра, Ўзбекистон ўзининг асосий иқтисодий ҳамкорлари бўлган давлатлар билан ҳамкорлик жараёнларида янада очиқ ва фаол позицияни эгаллашга интилмоқда.