Миграция маркази ЖЧ даврида патент берилмаслиги ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

Хорижлик фуқаролар футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати даврида Кўп тармоқли миграция маркази патент беришни тўхтатиши ҳақидаги хабарлардан ташвишга тушганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Москва Кўп тармоқли миграция маркази футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати даврида патент бериш тўхтатилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.

"Айни пайтда футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган даврда патент бериш бўйича чекловлар киритиш кўзда тутилмаган", — дейилади марказнинг Facebookдаги саҳифасида.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ учинчи департаменти директори Александр Стерник миграция ҳисобини ташкил этиш бўйича Россия президентининг фармони билан маълум бир чекловлар киритилишини маълум қилганди. Хусусан, миграцион ҳисобга қайд этиш муддати қисқаради. Миграцион ҳисоб ва рўйхатга олиш дам олиш кунлари ҳам амалга оширилади.

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар Россиянинг 11 шаҳрида бўлиб ўтади.