Жарихин Россия Марказий Осиёдан кутаётган уч нарсани санаб ўтди

МДҲ мамлакатлари институти раҳбари ўринбосари Владимир Жарихин Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари нима сабабдан иқтисодий ва сиёсий яқинлашувни бошлаб юборишгани ва бундан Россия нима кутаётгани ҳақида гапирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россиялик эксперт Владимир Жарихин фикрига кўра, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг ўзаро ташрифлари нормал, кутилган ҳолатдир.

Сабитов Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш қанча давом этиши ҳақида
Аксинча, ушбу давлатларнинг охирги 20 йилдаги ўзаро муносабатлари, уларнинг доимий равишда бир-бирига ўзаро эътироз билдиришлари — нормадан чиқиш ҳисобланади, деди Жарихин.

"Мени ҳозир рўй бераётган воқеалар эмас, аввалгилари кўпроқ таажжублантиради. Илгарилари можаролар "хўл жойда", яъни сув ресурслари атрофида рўй берарди. Ҳақиқатда эса бу муаммоларни фақатгина келишув йўли билан ҳал этиш мумкин, шукрки ҳозир шундай бўлмоқда", — дея изоҳлади Владимир Жарихин "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлиги матбуот-марказида ташкил этилган доира суҳбати давомида.

Жарихиннинг сўзларига кўра, ушбу бирлашув бир йўла бир нечта муаммоларни ҳал этишга ёрдам беради, ва бу нафақат Марказий Осиё давлатларига ижобий таъсир қилади, балки Россия ҳам бундан наф кўради.

Хусусан, Россия билан биргаликда МДҲнинг оли ҳудудларида антитеррористик хавфсизликни таъминлаш мумкин.

Энг асосийси эса, ҳозирги ҳолат улкан ижтимоий барқарорликни юзага келтиришга асос бўлиб хизмат қилади, демакки келажакда мамлакатларга чет элдан келадиган мигрантлар жўнатмаларига эмас, ўзи эга иқтисодий салоҳиятга таяниш имконини яратади.