Мигрантларни депортация қилиш тартибини белгилаш ҳуқуқи Россия ИИВга берилади

Бундан аввал, Федерал миграция хизматида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни депортация қилиш тартибини белгилаш ваколати бўлган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Россия Давлат Думаси Ички ишлар вазирлигига хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни депортация қилиш тартибини белгилаш ваколатини бериш тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилди.

Россия ИИВ ходимларига Ўзбекистонда дам олишга рухсат берилди

Депортация қилиш тартибини белгилаш федерал ижро ҳукумати органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Бу қонун лойиҳаси "Россияда хорижий фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги федерал қонунига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Аввал таъкидлаб ўтилганидек, Федерал миграция хизматида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни депортация қилиш тартибини белгилаш ваколати бўлган.

Федерал миграция хизмати тугатилиб, унинг функциялари Ички ишлар вазирлигига ўтганда бу ваколат берилмаган. Қонун лойиҳаси билан ИИВга бу ваколат беришни таклиф қилган.