Лола Каримова: ҳар бир кунингизда меҳр-муҳаббат туйғуси учун ўрин бўлсин

Ўзбекистон биринчи президенти кенжа қизи Instagramдаги саҳифасида турмуш ўртоғи билан Парижда Эйфел минораси фонида тасвирга тушган суратни чоп этган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ўзбекистон биринчи президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида муштарийларни Валентин (севишганлар) куни билан табриклади.

 

Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида турмуш ўртоғи билан Парижда Эйфел минораси фонида тасвирга тушган суратни чоп этди.

"Ҳар бир кунингизда меҳр-муҳаббат туйғуси учун ўрин бўлсин. Меҳр-муҳаббат барча ерда мавжуд бўлсин. Шунда, шубҳасиз, олам ҳам янада яхши томонга ўзгаради. Ушбу байрам инсониятга ҳос бўлган энг гўзал туйғулардан бирини ҳис этиш ва улашиш имконидир", — деб ёзган Лола Тилляева-Каримова.

Дунёнинг кўп давлатларда 14 феврал куни Валентин (севишганлар) куни нишонланади.