Ат-Термизий ҳақидаги фильмга актёр ва актрисалар синовдан ўтказилмоқда

Фильм сценарийси Ат-Термизийнинг ҳаёти, фаолияти билан боғлиқ воқеалар ва унинг устози Имом Ал-Бухорий билан ўтказган машғулотлари ҳақидаги ҳикоялар асосида ёзилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан Имом Исо ат-Термизий ҳақида ҳикоя қилувчи фильм суратга олинади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизматига таяниб uz24.uz хабар берди.

Канн кинофестивалида илк бор Ўзбекистон павильони ташкил этилади

Хабарга кўра, фильм сценарийси Ат-Термизийнинг ҳаёти, фаолияти билан боғлиқ воқеалар ва унинг устози Имом Ал-Бухорий билан ўтказган машғулотлари ҳақидаги ҳикоялар асосида ёзилган.

Ҳозирда мазкур фильмни суратга олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Фильм режиссёри Абдухалил Мингноров фильм учун актёр ва актрисалар гуруҳини синовдан ўтказмоқда.

Лойиҳани амалга оширишда Шайх Абдулазиз Мансур ҳам ўз маслаҳат ва кўрсатмалари билан иштирок этмоқда.