Испаниянинг қатор компаниялари вакилларидан иборат делегация Оқсаройга ташриф буюрди

Меҳмонлар Биринчи президент ҳайкали пойига гул қўйдилар, сўнгра Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган бадиий кўргазмаси билан танишдилар
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Испаниянинг бир қатор компаниялари вакилларидан иборат бўлган делегация Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо этиш учун Оқсарой қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ислом Каримов Фондининг Facebook"даги саҳифасида хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, меҳмонлар Биринчи президент ҳайкали пойига гул қўйдилар, сўнгра Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган бадиий кўргазмаси билан танишдилар.

"Делегация аъзолари президент Каримов мамлакат учун мураккаб бўлган даврда тинчлик, барқарорлик ва миллатлараро тотувликни сақлаб қола олгани, Ўзбекистоннинг тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор қўйганини алоҳида таъкидладилар", дейилади хабарда.

Тадбирда президент Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Ислом Каримов Фонди вакиллари иштирок этдилар.