ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 5 апрелдан бошлаб Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Парвозлар пайшанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
HY-101 Тошкент 05:45 — Нью-Йорк 10:00
HY-102 Нью-Йорк 12:45 — Тошкент 09:25 (+1)
2018 йил 29 майдан 17 сентябрга қадар эса, Нью-Йоркка қатновлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади. Сешанба кунлари "орзу лайнерлари"да қуйидаги жадвал бўйича бажарилади (маҳаллий вақт):
HY-101 Тошкент 05:45 — Нью-Йорк 10:00
HY-102 Нью-Йорк 12:45 — Тошкент 09:25 (+1)
Хабарда айтилишича, ҳозирда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Нью-Йоркка Boeing 787 Dreamliner самолётларида ҳафтасига бир марта — якшанба кунлари йўловчи қатновларини амалга оширмоқда.