Канн кинофестивалида илк бор Ўзбекистон павильони ташкил этилади

Шу ерда 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "PROlogue" халқаро кинофестиваль тақдимоти ўтказилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Францияда ўтадиган 71-Канн халқаро кинофестивалида илк бор "Uzbekistan" павильони ташкил этилади.

“Ўзбеккино” кинолойиҳалар учун сценарийлар танловини эълон қилди

"Бу борада Кинематографияни ривожлантириш маркази Канн кинофестиваль дирекцияси билан шартнома имзолаган", — дейилади "Жаҳон" АА хабарида.

Республика павильони Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилмоқда.

Павильон қатнашчилари меҳмонларга Ўзбекистон киноижодкорларининг фильмлари ҳамда мамлакатимизнинг кино саноати ҳақида маълумотлар тақдим этади. Шу ерда 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган, жорий йилдан бошлаб халқаро кинофестиваль мақомини олган "PROlogue" лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилади.