ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Бугун Хитойнинг Тайпей шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда, Uff.uz хабари асосида.
Айни дамда олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Ироқ ўйини якунига етган. Унинг натижаларига кўра Ўзбекистон жамоаси 4:4 (1:2) ҳисобида ғалаба қозонган. Яъни асосий вақт давомида ҳисоб 4:4 бўлган. Пенальтилар натижаси бўйича 1:2 ҳисобда Ўзбекистон жамоаси ғалабани қўлга киритган.
Ушбу ғалаба билан Ўзбекистон футзал терма жамоси Осиё чемпионатинингбронза совриндорига айланди. Голлари муаллифлари: Чориев (3), Юнусов (26, 39) Ҳамроев (28).
Қуйида ушбу ўйиннинг энг ёрқин лаҳзаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Терма жамоанинг асосий таркиби: 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.
Захирадагилар: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов
Эслатиб ўтамиз, бугун маҳаллий вақт билан 19:00да яна бир ярим финал жанги Эрон ва Япония жамоалари орасида бўлиб ўтади.