Қозоғистондаги фожиа қурбонларига бағишлаб қалбларни ларзага солувчи клип яратилди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида Самара - Чимкент трассасида ичида 57 нафар киши бўлган автобус ёниб кетганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Интернетда ўзбек хонандаси "52 Vatandosh hotirasiga" деб номланувчи клипи тарқалди, деб ёзади Sputnik Қозоғистон.

Қўшиқ 18 январь куни Қозоғистонда юз берган фожиа қурбонларига бағишланган. Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида Самара — Чимкент трассасида ичида 57 нафар киши бўлган автобус ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, уч қозоғистонлик ва икки ўзбекистонлик омон қолганди.

Автобуснинг уч нафар ҳайдовчиси, Жанубий Қозоғистонда яшовчи шахслар ҳалокатдан сўнг очилган жиноят иши бўйича гумондор сифатида ҳибсга олинган.

Қурбон бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди ва дафн этилди. Фожиадан сўнг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев автобусдаги ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича махсус ҳукумат комиссиясини ташкил этиш топшириғини берди. Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги комиссияга ТИВ, ИИВ, ФВВ, ССВ ва бошқа идоралар вакиллари киритилди.