Ўзбекистон ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бунга қадар Илҳом Қутлимуродов 2017 йил сентябридан буён мазкур бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

ИИВ тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таянган ҳолда UzNews.uz хабар берди.

Полковник Қутлимуродов Илҳом Мадиярович Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар Илҳом Қутлимуродов 2017 йил сентябридан буён мазкур бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

2016 йил августда Қутлимуродов "Жасорат" медали билан тақдирланган.