Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги қачон очилиши маълум қилинди

Шаҳарда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этиши боис Бош консулликка талаб катта бўлиши кутилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги 2018 йил мартида очилиши керак. Бу ҳақда Россия ТИВнинг Санкт-Петербургдаги вакили Владимир Запеваловга асосланиб РИА Новости хабар берди.

"Бизда яна бир консуллик пайдо бўлади – бу Ўзбекистон консуллиги… Умид қиламанки, у март ойида консул экзекватура (хорижий давлат консули ўз вазифаларини бажариши учун РФ ТИВнинг розилик бериши) олиши билан очилади", — деди у.

Запеваловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон консуллиги ходимлари аллақачон Петербургга келишган. Унинг фикрича, шаҳарда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этиши боис ушбу давлат Бош консуллиги "энг талабгир" консулликлардан бўлади.

Запевалов ҳозирда Петербургда 34та бош консуллик ҳамда 25 нафар фахрий консуллар ишлаётганини эслатиб ўтди.