Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади

Комил Тўхтаев эртага бўлиб ўтадиган тантанали очилиш маросимида делегация байроқдори вазифасини бажаради
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Пхёнчхандаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мусобақа ташкилий қўмитаси, делегация аъзолари, Пхёнчхан Олимпия шаҳарчаси мэри, стол тенниси бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати ва кубоги совриндори Рю Синг Мин иштирок этишди. Томонлар бир-бирларига эсдалик совғаларини топширди.

В Пхенчхане поднят флаг Узбекистана

Ушбу ўйинларда Ўзбекистон шарафини фигурачи Миша Ге ва тоғ чанғичиси Комил Тўхтаев ҳимоя қилишади. Комил Тўхтаев эртага бўлиб ўтадиган тантанали очилиш маросимида делегация байроқдори вазифасини бажаради.