ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Facebookдаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида аҳоли мурожаатлари билан ишлашда энг кўп жонбозлик кўрсатган вилоят ҳокимлари рейтинги эълон қилинди.
Унда айтилишига кўра, 2018 йилнинг январь ойида қаноатлантирилган мурожаатлар фоизи бўйича биринчи ўринда Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов, келиб тушган 4930та мурожаатнинг 76% қаноатлантиришга муваффақ бўлган.
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев келиб тушган 6573 мурожаатдан 71 % қаноатлантиришга муваффақ бўлган.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев эса келиб тушган 5337 мурожаатдан 71% ни қаноатлантирган.
“Бу кўрстакичлар келиб тушаётган мурожаатларининг қаноатлантириш даражасини кўрсатади холос. Олиб бораётган ҳокимлик фаолиятига баҳо эмас”, — деб эслатиб ўтган гуруҳ администратори Mansur Abdu.
Эслатиб ўтамиз, 24 январда эълон қилинган рейтингда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ва Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновлар ўрин олган эди.