ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Шу йилнинг 20 октябрида Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Хабарда айтилишича, халқ саводхонлигини кўтариш, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида миллий бойлик ҳисобланган ўзбек тилининг ролини ошириш мақсадида корхона, муассаса ва ташкилотларда оммавий диктант тадбири ўтказилади.
Тадбирда ўзининг саводхонлик кўрсаткичини аниқлашни хоҳловчи фуқаролар ихтиёрий равишда қатнашадилар.