"Виждон тутқунларини озод этаётган президент Мирзиёевни қутлаймиз" - АҚШ элчихонаси

Ўзбекистондаги Америка Қўшма Штатлари элчихонаси порахўрликда ва бошқа жиноятларда айбланиб 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист Дилмурод Саидовнинг озод қилиниши муносабати билан баёнот эълон қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. АҚШ элчихонаси журналист Дилмурод Саидовнинг озод қилиниши муносабати билан расмий баёнот эълон қилди.

АҚШ журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишини олқишлади
"Америка Қўшма Штатлари 2009 йилда порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидовнинг озод қилинишини олқишлайди. Дилмурод Сайидов доим айбсизлигини таъкидлаб келган. 2016 йил сентябрида президентлик лавозимига келганидан бери ўнлаб виждон тутқунлари озод этилгани учун Президент Мирзиёевни қутлаймиз", — дейилади хабарда.

Шунингдек, элчихона Мирзиёев қонун устуворлиги соҳасини ҳам ислоҳ қилиш учун муҳим қадамлар қўйганини эътироф этган.

"Қўшма Штатлар адолатни кутиб, ҳамон қамоқда қолаётган барча виждон тутқунларини озод этилишини, озод этилганларнинг ҳуқуқларини қайта тиклашни ва барча фуқаролар учун қонун устуворлиги такомиллаштирилишини кутиб қолади", — қўшимча қилинади баёнотда.