Тошкент шаҳрида руҳий хаста аёл талаба йигитни пичоқлади

Пичоқланган йигит ҳодиса жойида вафот этган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида руҳий хаста аёл биринчи курс талабасини пичоқлаб ўлдирди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Наманганда 36 киши калла-поча ва хасипдан заҳарланди
Ҳодиса 4 февраль куни соат 03:00ларда Тошкент шаҳрида юз берган.

"Учтепа тумани яшовчи, руҳий касал, 1989 йилда туғилган Ольга Бороненко уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаган, Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти 1-курс талабаси, 1997 йилда туғилган. М. Мамажоновнинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган", — дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, Мамажонов воқеа жойида вафот этган, Бороненко қўлга олинган.