Футзал: Ўзбекистон – Япония 2:4

Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 6 балл билан гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik, Рамиз Бахтияров.Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳал қилувчи ўйинда Японияга 2:4 ҳисобда бой берди.

Умумий мусобақа миқёсида ушбу ўйин катта аҳамиятга эга эмас, чунки Ўзбекистон ҳам Япония ҳам 6 баллдан очко жамлаб, гурҳдан чиқиш имкониятини муддатидан олдин қўлга киритган эди. Ўзбекистон жамоаси дуранг ҳисобида ўйинни якунлаган тақдирда ҳам гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган бўлар эди.

Ўйин бошида Ўзбекистон дебют гол уриб устунликка эришди. Ҳисобни Фарход Абдуманонов очди.

​Иккинчи таймда Япония жамоаси тиришқоқлик кўрсатиб 2та гол уришга муваффақ бўлишди. Қизиғи шундаки, уларнинг иккала голи ҳам жарима тўпидан моҳирона фойдаланиш орқали амалга оширилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон жамоаси рақиб дарвозасига шиддатли ҳужумлар уюштиришда даваом этди. Артур Юнусовнинг аниқ зарбаси ҳисобни тенглаштирди. Лекин ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда японияликлар кутилмаган гол уришди. Ундан 3 дақиқа ўтиб яна бир марта. Якуний ҳисоб – 2:4.

Натижада Япония гуруҳдан 9 балл билан биринчи ўринда, Ўзбекистон эса 6 балл билан иккинчи ўринда чиқишди. Плей-оффда Ўзбекистон А гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Вьетнам жамоаси билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Осиё чемпионати Хитойнинг Тайбэй шаҳрида бўлиб ўтмоқда.