Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Камалидин Қурбанов Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимининг Қурбанов Камалидин Мусаевични Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарори эълон қилинди, деб хабар қилди "Зарафшон" газетаси.

Самарқанд вилояти ҳокимига инвестиция ва инновациялар бўйича ўринбосар тайинланди
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига биноан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. ҚУРБАНОВ Камалидин Мусаевич Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинлансин.
2. Ушбу масала халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин", — дейилади қарор матнида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Отабек Бабаев 1 февралдан вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.