Раддия - “Ижтимоий фикр” коррупция ҳақида сўров ўтказмаган

Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази коррупция ҳақида сўров ўтказилмаганини хабар қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Биринчи февраль куни Sputnik саҳифасида "Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ташкилот ва муассасалар маълум бўлди" сарлавҳаси остида хабар эълон қилинган эди.

Ушбу хабар маҳаллий манба — "Новости Узбекистана" саҳифасидан олинган бўлиб, ҳеч қандай ўзгартиш ёки қўшимча киритилмасдан, ўзбек тилига таржима қилинган ва эълон қилинган.  

Бугун "Ижтимоий фикр" вакили Sputnik мухбири билан суҳбатда Марказ томонидан коррупция мавзусида ҳеч қандай сўров ўтказилмаганини ва хабарда ўтказилган сўровнинг мазмуни бузиб кўрсатилганини таъкидлаб ўтди.

Шу муносабат билан Sputnik ахборот агентлиги жорий йил 1 февраль куни чоп этилган "Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ташкилот ва муассасалар маълум бўлди" номи остида чоп этилган хабарга раддия беради.

Sputnik таҳририяти ушбу хабарни чиқаришда ҳеч қандай ғаразли мақсадни кўзламаганини  таъкидлайди ва бошқа манбадан олинган, нотўғри талқиндаги маълумот учун ўз муштарийларидан узр сўрайди.