Алкогол 7 турдаги ракнинг сабабчисидир - Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти таъкидига кўра, агар аёл киши бир кунда 4 бокал вино ичса, унинг кўкрак саратони дардига чалиниши хавфи 50%га, агар бокаллар миқдори 8тани ташкил қилса бу хавф 130%га ошади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 4 февралда нишонланадиган саратон касаллигига қарши кураш куни муносабати билан алкогол ва бир қатор онкологик касалликлар ўртасидаги боғлиқлик тўғрисида огоҳлантиришни эълон қилди.

Ўзбекистонда саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади
БССТ да таъкидланишича, олимлар алкогол ракнинг камида 7 турини келтириб чиқаришини аниқлаган. Булар: қалин ва ингичка ичак саратони, сут бези саратони, ошқозон, кекирдак, жигар, оғиз бўшлиғи ва томоқ саратонидир.

БССТнинг аниқлик киритишича, алкоголдаги асосий канцероген(ракни келтириб чиқарувчи омил) бу этанол моддаси бўлиб, у организмдаги ҳужайраларни яралайди ва саратон бези пайдо бўлиши хавфини оширади.

Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг бир вақтнинг ўзида истеъмол қилиниши онкологик касалликларга чалиниш хавфини бир неча маротабага оширади, деб қайд этади БССТ.

Ташкилот шунингдек, рак келиб чиқиши сабабини истеъмол қилинган спиртли ичимлик миқдори билан боғлашган. Хусусан, Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти таъкидига кўра, агар аёл киши бир кунда 4 бокал вино ичса, унинг кўкрак саратони дардига чалиниши хавфи 50%га, агар бокаллар миқдори 8тани ташкил қилса бу хавф 130%га ошади.