Президент ҳавоси энг кўп ифлосланган шаҳарларни санаб ўтди

Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, Табиатни муҳофаза қилиш миллий дастурини ишлаб чиқариш топширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2 феврал куни Ўзбекистонда экологик вазият таҳлили ва уни яхшилашга ишларга бағишланган мажлис бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Мажлис давомида президент Андижон, Ангрен, Бухоро, Навоий, Фарғона, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ, Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳавонинг чанг билан ифлосланиш даражаси белгиланган санитар нормаларидан 2,7 баравар ортиқча эканлигини қайд этди.

 

Ушбу вазият туфайли Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбарларига, халқаро тажрибага асосан, Табиатни муҳофаза қилиш миллий дастури ишлаб чиқариш топширилди.

Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш дастури ишга тушди

Ундан ташқари республикадаги чиқинди йиғиш тизими ҳам танқидий таҳлил  қилинди. Хусусан шаҳардаги чиқиндихонларни намунавий лойиҳа асосида оптималлаштириш, қишлоқ аҳолисини ҳам санитар-тозалаш хизматлари билан қамраб олиш борасида 5 йиллик дастур ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.

Президент Ўзбекистоннинг 9та шаҳарларида чиқиндини йиғиш ва қайта ишлаш кластерларини ишга тушириш бўйича топшириқ берди. Бу борада Сурхондарёда ташкил этилган кластер фаолияти намуна қилиб кўрсатилди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2017 йил 21 апрелдаги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қайта ташкил этилиб, унинг зиммасига экологик ҳолатни яхшилаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш борасида улкан вазифалар қўйилган эди.